Сенат QALAMPIR.UZ журналистига нисбатан туҳматга муносабат билдирди
Жамият
−
07 Август 2021
9483Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда QALAMPIR.UZ интернет нашри Бош муҳаррири Феруза Нажмиддинова ҳақида ёлғон ахборотлар, беҳаё видеоролик унинг суратлари билан монтаж қилиниб тарқатилаётгани ва бу туҳмат экани ҳақида баёнот берган эдик.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси терговга қадар ўрганишни бошлади ва буни Ички ишлар вазирлиги ўз назоратига олганини маълум қилди.
Журналист Феруза Нажмиддинованинг шаънини булғаш, уни обрўсизлантириш мақсадида тарқатилган видео бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳам муносабат билдирди.
“Ўз навбатида, ушбу ҳолат оммавий ахборот воситалари ходимлари фаолиятига, шу билан бирга жамиятда фаол, ахборот маконида ўз ўрнига эга журналист бўлган хотин-қизларимизнинг шаъни, қадр-қимматига салбий таъсир этувчи ҳаракат ва улар фаолиятига таҳдид сифатида баҳоланиб, ҳолат адолатли ўрганилиши Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмиталари томонидан назоратга олинди.
Ўрганиш натижалари юзасидан батафсил ахборот берилади”, дейилади Сенат Ахборот хизмати томонидан берилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Феруза Нажмиддинова 2019 йилдан буён QALAMPIR.UZ интернет нашрида фаолият юритиб келмоқда. У олий маълумотли, оилали. 2021 йилда “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиби бўлган. Танқидий-таҳлилий чиқишлари билан эътиборга тушган. У ҳақидаги бўҳтонга тўла видео Феруза Нажмиддинованинг QALAMPIR.UZ’да эълон қилинган “Tashkent City”даги ресторанларнинг “танка”си борми? Махсус комиссия қарори нега ишламаяпти?” номли репортажидан бир кун ўтиб, 7 август куни тарқатилди.
LiveБарчаси