Президент Давстатқўм раисига янги ўринбосар тайинлади
Жамият
−
23 Май 2019
4441Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 20 майдаги қарори билан Зоҳиджон Муродович Зиёев Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот-хавфсизлиги бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати хабар тарқатди.
Зоҳиджон Зиёев 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети бакалавр босқичини, 2010 йилда Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университети магистратура босқичини, шунингдек 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
З.Зиёев 2010-2012 йиллар мобайнида "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясида, 2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасида бўлим бошлиғи, 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бошқарма бошлиғи, 2017-2019 йиллар оралиғида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият юритган.