Сенат аъзолари қачон сайланиши эълон қилинди
Жамият
−
02 Ноябрь
4555Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларининг қўшма мажлиси 7-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 2 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди.
Билдирилишича, сайлов натижалари икки кундан кечиктирмай Марказий сайлов комиссиясига юборилиши зарур. Конституцияга асосан, ваколат муддати тугагач, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати янги чақириқ Қонунчилик палатаси ва Сенати иш бошлагунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
Сенат аъзоларининг сайлови Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайланганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай ўтказилади.
Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ҳамда тегишли маҳаллий Кенгашларининг қўшма мажлисида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сенат Раиси Танзила Норбоева халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига сайлангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь