“Сен русларнинг қулисан”. Саидов шов-шувли видео бўйича Лавровдан изоҳ сўрамади
Жамият
−
27 Август 45855 2 дақиқа
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзбекистонлик мавқедоши Бахтиёр Саидов билан 31 август – 1 сентябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Томонлар 31 август – 1 сентябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ва 9 октябрь куни Тожикистонда бўлиб ўтадиган “Россия-Марказий Осиё” иккинчи саммити олдидан Россия-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, халқаро кун тартиби ва минтақавий хавфсизлик юзасидан фикр алмашди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, вазирлар икки давлат раҳбарлари эришган келишувларга мувофиқ, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича изчил ҳамкорликдаги ишларга содиқликларини билдирганлар.
Саидов ўзининг Telegram’даги каналида ёзишича, суҳбат давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда келажакдаги истиқболлари, шунингдек, бўлиб ўтадиган кўп томонлама тадбирларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинган.
“Савдо, инвестиция, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратдик”, деб ёзган вазир.
Англашиладики, икки мамлакат ташқи идоралари раҳбарлари мулоқотида айни кунда долзарб бўлиб турган миграция масаласи, хусусан, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари, уларнинг болалари ва умуман Россияда вақтинча бўлиб турган ўзбекистонликларга нисбатан қўпол, таҳқирловчи муносабатлар ҳақида Саидов миқ этмаган.
Ҳафта бошидан буён интернетда россияликнинг бир фуқарони тинимсиз ҳақорат қилаётгани, унда икки марта Ўзбекистон номи тилга олиниб, ҳақоратланаётган ишчининг ўзбекистонликлигига ишора қилингани ва “сен русларнинг қулисан” деб таҳқирлангани муҳокама марказидан тушмаяпти. Ушбу ҳолат бўйича қўшни мамлакатлар, шунингдек, немис, турк, инглиз матбуоти ҳам бонг урмоқда. Бироқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳақоратланган ва таҳқирланган фуқаронинг ўзбекистонлик экани расман тасдиқланмаганини билдириб, ушбу масалада сукут сақлашни маъқул кўрмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь