“Сен хизматкорсан”. Фарғонада ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатган ака-ука қамалди (видео)
3-саҳифа
−
08 Октябрь 2022
15536Фарғонада Йўл-патруль хизмати ходимлари билан тортишган ака-ука фуқаролар 15 суткага қамалди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот котиби маълум қилди.
Вазирлик маълумотига кўра, жорий йилнинг 6 октябрь куни ака-ука Р.М. ва Р.М. Фарғона шаҳар Кичик халқа йўлида мультирадар билан хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат автомобили олдига келиб, уларни сўроқ қилишга уринган ва тортишган.
Видео тасвирларда фуқаролардан бири ЙПХ ходимига “сен хизматкорсан”, деб уни ишдан бўшаттириб юбориш билан пўписа қилган.
Ходимлар билан тортишган йигитларнинг ҳуқуқбузарликлари бўйича йиғилган иш ҳужжатлари жиноят ишлар бўйича Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган.
Суд ҳукми билан уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь