“Сеҳрли 13”. Ўзбекистонга омадли келган рақам бўйича фактлар 

Спорт

image

Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилган XXXIII Олимпиада ва XVII Паралимпиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 13 рақами билан боғлиқ бир қатор кўрсаткичлар қайд этди.

Жумладан, ҳам Олимпия, ҳам Паралимпия делегацияси баҳсларда умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади. Олимпиадада ўзбекистонлик спортчилар жами 13 та медаль тўплади.

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида медаль қўлга киритган ўзбекистонлик аёл спортчилар сони 13 нафарни ташкил этди. Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган эркак спортчилар сони ҳам 13 нафар бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам 13 рақами Ўзбекистонга ёқаётганини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада Паралимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made