Сайловда хавфсизликни таъминлаш учун 53 минг ходим жалб қилинган – Бобожонов

Жамият

image

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари учун депутатлар сайлови бўлиб ўтмоқда. Сайлов жараёнлари соат 08:00 да старт олди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов сайлов жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида 53 минг нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жалб этилганини очиқлади. 

“Бугун сайлов жараёнида рўй бериши мумкин бўлган ҳар қандай тартиббузарликнинг олдини олиш мақсадида 53 мингга яқин ҳуқуқ-тартибот ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва жамоатчилик вакиллари хавфсизлик масаласига жалб этилган. Барча ҳудудий Ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар хизматининг раҳбар ва бошқа ходимлари республикамиздаги округ ва сайлов участкаларига тақсимот бўйича бириктирилди ва буларнинг асосий вазифаси – хавфсизликни таъминлашдир. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун 600 зиёд йўл патруль хизмати экипажлари жалб қилинди”, дейди Пўлат Бобожонов. 

Вазирниннг қайд этишича, соат 11:00 га қадар сайлов жараёнларида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланмаган. Агар қонун бузилиши билан боғлиқ хабарлар келиб тушса, бу бўйича ички ишлар ходимлари, прокуратура сайлов участкаларининг сайлов комиссияси аъзолари баённома тузиб, тегишли тартибда прокуратурага юборади. Унинг кейинги жавобгарлик масаласи текширилиб, хулоса билан суд орқали тегишли тартибда ҳал қилинади. 

Қайд этилишича, сайловга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда 8 та, Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда 2 модда келтирилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Пўлат Бобожонов сайлов

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг