Сайхунобод туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
11 Март
5638Комилжон Муллажонов Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги маълум қилди.
Сайхунобод туманининг олдинги ҳокими Анвар Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бугунга қадар “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Комилжон Ҳусан ўғли Муллажонов туманга ҳоким этиб тайинланди.
Анвар Каримовнинг қайси лавозимга ўтгани ҳозирча номаълум. У 2023 йилнинг октябрь ойи охирида Сайхунобод тумани ҳокими этиб тайинланган.
Маълумот учун, Комилжон Муллажонов 1990 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2012 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2017 йил Банк-молия академиясини тамомлаган. У фаолияти давомида “Ўзсаноатқурилишбанк” очиқ акциядорлик-тижорат банки бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, банкнинг Сирдарё минтақавий филиали бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали бошлиғи сифатида ишлаб келаётган Абдураҳим Умаров Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.