Саудиянинг икки жамоаси “Барселона” футболчисини қўлга киритмоқчи
Спорт
−
11:33 504 1 дақиқа
Саудия Арабистонининг икки клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Марк Касадони ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.
Манбага кўра, “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Аҳли” 22 ёшли испаниялик футболчи билан шартнома имзолашни истамоқда. Маълум қилинишича, ҳар икки клуб ҳам Касадонинг трансфери учун 40 миллион еврогача тўлашга тайёр.
Бироқ Касадо қарор қабул қилишга шошилмаяпти. Ярим ҳимоячи барча таклифларни диққат билан кўриб чиқмоқчи.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Касадо барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. Испаниялик ярим ҳимоячининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. “Transfermarkt” маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.
Live
Барчаси