Саудиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жамият
−
11:31 2546 2 дақиқа
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ўзбекистонликларни авиақатновлар жадвалидаги эҳтимолий ўзгаришларни ҳисобга олишга ҳамда эҳтиёткорлик чоралари, тинчлик ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, минтақада сақланиб қолаётган кескинлик ҳамда ҳаво қатновлари фаолиятида даврий равишда юзага келаётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, хорижий давлатларга сафарларни режалаштиришда авиарейслар жадвали, парвоз йўналишлари ва транзит қоидаларига киритилиши мумкин бўлган ўзгаришларни ҳисобга олиш сўралади.
Саудия Арабистони ҳудудида ички вазият барқарорлигича қолмоқда, жамоат хавфсизлигига таҳдидлар ёки махсус чеклов чоралари қайд этилмаган.
Шу билан бирга, умумий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, парвозлар логистикаси, транзит йўналишлари ва кутиш вақтларида юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришлар сафар шартлари ва унинг давомийлигига таъсир кўрсатиши, жумладан, парвозларнинг кечикиши, мажбурий равишда бошқа рейсга ўтказилиши ёки парвоз йўналишининг ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Саудия Арабистони ва Яман ўртасидаги чегара ҳудудларига яқинлашмаслик, хавфсизлик масалалари бўйича маҳаллий ҳокимият органларининг кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш, ҳарбий объектлар, турли ҳодисалар оқибатларини тасвирга олмаслик, текширилмаган маълумотларни тарқатмаслик, расмий ахборот манбаларидан фойдаланиш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо олиб юриш тавсия этилади.
Зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги дипломатик ваколатхоналари билан боғланиш сўралади.
Ўзбекистоннинг Ар-Риёздаги элчихонаси:
- Телефон: +966 11 263 52 23, консул: Шухрат Ибрагимов;
- +966 56 721 77 31 (Telegram / WhatsApp).
Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси:
- Телефон: +966 12 607 72 50, консул: Азимжон Кобилжонов;
- +966 59 439 08 50 (Telegram / WhatsApp).
“Барчани эҳтиёткорликка риоя қилиш ҳамда тинчлик ва хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақирамиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонида ҳусийлар томонидан амалга оширилгани айтилган икки ҳужум оқибатида 3 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, 36 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь