Саудия делегацияси 48 соат ичида Месси трансферини ҳал қилмоқчи
Спорт
−
05 Июнь 2023 6656 1 дақиқа
Саудия Арабистони делегацияси аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан шартнома имзолашни якунлаш учун Парижга етиб келди. Бу ҳақда футбол журналисти Маттео Моретто ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Айни вақтда Саудия Арабистони делегацияси Парижда бўлиб турибди. Делегация яқин 48 соат ичида Месси билан шартнома имзолаш масаласини ҳал қилишга умид қилмоқда.
Саудия клубларидан ташқари АҚШнинг “Интер Майами” клуби ҳам аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олиш бўйича расмий таклиф билан чиққанди. Шунингдек, Месси фаолиятини давом эттириши учун мумкин бўлган вариантлари орасида “Барселона” ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси 2021 йилдан буён ўйнаб келаётган ПСЖни тарк этгани маълум бўлганди. Якунланган мавсумда у барча мусобақаларда 41 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025