Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
24 Январь 1082 1 дақиқа
Бугун, 24 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Саад бин Носир бин Абдуллоҳ Абу Ҳаймеддан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, учрашув чоғида савдо, инвеститсиялар, энергетика ҳамда маданий алмашинув йўналишларини ўз ичига олган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг ҳозирги устувор йўналишлари ва истиқболлари муҳокама қилинган.
“Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ал-Утайбийни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаган эди.
Live
Барчаси