Саудия Арабистонида барча масжидлар қайта очилди

Олам

image

Саудия Арабистонида коронавирус сабаб ёпилган барча масжидлар қайта очилишига рухсат берилди. Бу ҳақда қироллик давлат ахборот агентлиги SPA хабар қилди.

Намозхонларга коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қатъий қоидаларга риоя қилиш буюрилди. Ҳукумат одамлардан қаторлар орасида икки метр масофада туришини, ниқоб кийишини ва ўзларининг жойнамозларидан фойдаланишни сўради.

Маҳаллий ҳокимият масжидлар ичидаги барча буюмларни, шу жумладан, Қуръон ва лавҳларни стерилизация қилди. Намоз пайтида эшик ва деразаларни очишда ва ибодат қилувчиларнинг масжидларга кириш жойларида ҳам эҳтиёт чоралари кўрилди.

Масжидлар намозга чақирилишидан 15 дақиқа олдин очилади ва намоздан 10 минут кейин ёпилади. Жума кунида масжидлар 20 дақиқадан олдин очилади ва намоз тугагандан 20 дақиқадан сўнг ёпилади. Жума куни ваъз қилиш вақти 15 дақиқадан ошмаслиги керак, дея огоҳлантирмоқда расмийлар.

Аввалроқ, Туркия масжидлари ҳам 74 кундан сўнг очилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Масжидлар

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг