Жуфтлик 65 йил бирга яшаб бир кунда коронавирусдан вафот этди
Олам
−
30 Март 2020
17626Чикагода кекса жуфтлик коронавирус сабаб вафот этди. Улар 65 йил бирга умр кечириб, бир кунда бу дунёни тарк этишди.
"Менинг бобом ва бувим COVID-19 сабаб бир кунда вафот этди. Яқинларингизни асранг", деб ёзди марҳумларнинг набираси Твиттерда.
Маълум бўлишича, улар 65 йиллик умр давомида 6 фарзанд ва 18 набира кўришган.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия, деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 177 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 746 178 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 35 347 нафари вафот этган, 157 098 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирда касаллик юқтирган 553 733 нафар одам карантинда ёки шифохонада даволанмоқда. Уларнинг 525 218 нафари ёки 95 фоизи қониқарли аҳволда, 28 515 нафарининг аҳволи оғир.