Саудия Арабистони ҳам Украина бўйича тинчлик саммитида қатнашмайди
Олам
−
03 Июнь
6947Саудия Арабистони Швейцарияда ташкил этилаётган Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича конференцияга ўз вакилларини юборишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда дипломатик манбаларга таяниб, Германиянинг DPA агентлиги хабар берди.
Бундай қарор Россиянинг саммитда иштирок этмаслигидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган.
1 июнь куни Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Саудия Арабистонига ташрифи режалаштирилган эди. У валиаҳд шаҳзода ва мамлакатнинг Бош вазири Муҳаммад бин Салмон билан учрашиб, қиролликни саммитда иштирок этишга ундашни режалаштирган эди, бироқ сиёсатчининг ташрифи конференция якунига қолдирилди.
“Саудия Арабистони Россия билан илиқ муносабатларни сақлаб қолган ҳолда Қўшма Штатларни энг яқин иттифоқчиларидан бири сифатида кўради. Қироллик бир неча бор можарони ҳал қилиш учун воситачилик қилишни таклиф қилган”, деб эслайди DPA.
15 ва 16 июнь кунлари Швейцариянинг Бюргенсток шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитда 106 давлат ўз иштирокини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой мазкур конференцияда иштирок этишдан бош тортганди.
LiveБарчаси