Саудия Ҳаж зиёратчилари учун ҳаво мудофаасини кучайтирди (видео)

Олам

image

Саудия Арабистони Ҳаж мавсуми бошланиши олдидан хавфсизлик чораларини кескин кучайтирди. Мамлакат Мудофаа вазирлиги Макка атрофида жойлаштирилган зенит-ракета мажмуалари тасвирларини эълон қилди.

Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли кучлар Ҳаж мавсумига тайёргарликни тўлиқ якунлаган ва зиёратчилар ҳамда муқаддас масканларни ҳимоя қилиш учун тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилган.

Хавфсизликни таъминлашга қуруқлик қўшинлари, ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳаво мудофааси бўлинмалари, ҳарбий-денгиз флоти, шунингдек тиббий ва техник хизматлар жалб этилган.

Хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши Яқин Шарқдаги кескин вазият билан боғлиқ. Сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистони расмийлари мамлакат ҳаво ҳудудини бузган дронлар тутиб қолинганини маълум қилган.

Шу фонда расмийлар Макка шаҳрига келаётган миллионлаб мусулмонларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бу йил ҳаж зиёрати 25–29 май кунлари бўлиб ўтади. Расмийларнинг баҳолашича, унда дунёнинг турли мамлакатларидан қарийб 1,5 миллион киши иштирок этади.

Тарихчиларнинг қайд этишича, 14 асрдан ортиқ вақт давомида ҳаж атиги қарийб 40 марта бекор қилинган ёки жиддий чекланган. Сўнгги бундай ҳолат 2020 йилда COVID-19 пандемияси даврида кузатилган эди.

2026 йил ҳажни ташкил этиш бўйича энг мураккаб йиллардан бири сифатида баҳоланмоқда. АҚШ, Германия ва Буюк Британия каби қатор ғарб давлатлари фуқароларига Яқин Шарқдаги вазият сабаб Саудия Арабистонига сафар хавфини синчковлик билан баҳолашни тавсия қилган.

Бу йил Ўзбекистондан Ҳаж сафарига 15 минг нафар зиёратчи жўнаб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж хавфсизлик Саудия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг