Тошкент ва тошкентликлар аномал совуққа дош бера оляптими? (фоторепортаж)

Жамият

image

Ўзбекистонга кириб келган аномал совуқ туфайли 10 январь куни пойтахт оқ рангга бурканди. Кучли ёғган қор йўлларда транспорт ҳаракатини етарлича чеклаб қўйди. 

Аномал совуқ кириб келишидан аввал Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Рустам Юсуповдан қорли кунларга таёргарликлар бўйича QALAMPIR.UZ маълумот олган эди.

Масъул бошқарма тизимидаги корхоналар томонидан қорли кунлар учун жами 183 та техника – 53 та қум сепувчи, 50 дан ортиқ қор тозаловчи машина ҳамда самосвал тайёрлангани ҳақида маълум қилган эди.

“Биз қишга тўлиқ тайёрмиз. Бу мавсумни талафотсиз ўтказиб оламиз”, деган эди масъул. 

Ниҳоят, “ғалвирни сувдан кўтариш” вақти келди. Пойтахт аномал совуққа қай даражада тайёр. QALAMPIR.UZ ушбу саволга фоторепортаж орқали жавоб беришга уринди.

Суратлар ва бизга етиб келаётган эътирозлардан кўриниб турибдики, масъуллар аномал совуқ ва кучли ёғингарчиликка етарли даражада чоралар кўрмаган. Йўлларда ҳаракатланиш тушгача оғир эди. Тушдан кейинги соатларда эса яхламалар юзага келиб, автомобиллар тугул, пиёда ҳаракатланиши ҳам янада қийинлашди.

 

Акобир Мисиралиев

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

фоторепортаж аномал совуқ тошкентликлар яхламалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг