ЖЧ-2026 яқин! Ўзбекистон уйида Қирғизистонни мағлуб этди (фоторепортаж)

Спорт

image

Бугун, 20 март куни Жаҳон чемпионати-2026 турнири Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон термасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. QALAMPIR.UZ ўйиндан фоторепортаж тайёрлади.

Ўйиннинг 24 дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновни жарима майдончаси ичида йиқитди ва ҳакам пенальти белгилади ва ҳакам ҳимоячига қизил карточка кўрсатди. Бироқ белгиланган пенальтини ўзбекистонликлар сардори Элдор Шомуродов  голга айлантира олмади. 

Кетма-кет ҳужумлар ортидан Ўзбекистон терма жамоаси 40 дақиқада Хожиакбар Алижоновнинг киритган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Иккинчи тайм бошида Элдор Шомуродов гол киритган эди, аммо ҳакам офсайд сабаб голни бекор қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқичида 16 очко жамғариб, 2-ўринни мустаҳкамлади. Навбатдаги ўйин 25 март куни 8-тур доирасида Теҳронда гуруҳ пешқадами Эронга қарши бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон фоторепортаж ЖЧ-2026

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг