“Сариқ нимчалилар” намойишида 275 киши ҳибсланди (фоторепортаж)
Олам
−
14 Сентябрь 2020 7659 2 дақиқа
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Франциянинг Париж шаҳрида яна “сариқ нимчалилар” намойиши бошланди. Намойишларда қатнашган 275 киши ҳибсга олинган.
![]()
Париж транспорт бошқармаси RATP 12 сентябрь куни эрталабдан шаҳарда 50 га яқин метро станцияси ва шаҳар четига қатновчи поезд ишламаслигини маълум қилган.
![]()
Ҳуқуқ-тартибот идоралари намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.
![]()
Митингда антифашистик ҳаракат байроғи билан қора танли одамлар кўриниш берган. Франция расмийлари ушбу рамзийликни "сариқ нимчалилар"нинг олдинги митингларида зўравонликда айблаган радикаллар билан боғлашади.
![]()
![]()
Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб намойишларда 8,5 мингга яқин киши, шу жумладан Парижда 2500 киши қатнашган.
![]()
Франция ҳукумати намойишлар пайтида махсус воситалардан, шу жумладан резина ўқлардан фойдаланиш қоидаларини бироз кучайтирди. Бундан буён полиция ходимлари юқори мартабали ходимларнинг рухсати билан намойишчиларга қарата ўқ узишлари мумкин.
![]()
Маълумот учун, Францияда “сариқ нимча” номи билан аталувчи намойишлар 2018 йилнинг ноябрь ойида ёнилғи солиғи оширилиши ортидан юзага келган жамоатчилик норозилиги вақтида пайдо бўлган.
![]()
Натижада бу солиқлар бекор қилинган, аммо ҳаракат сақлаб қолинди ва Ҳукуматга қарши йирик ҳаракатга айланиб кетди.
![]()
“Сариқ нимчалилар”нинг сўнгги йирик намойиши 2020 йил 14 март куни, маҳаллий сайловлар арафасида ўтказилганди. Бу мамлакатда коронавирус сабаб қаттиқ карантин режими ўрнатилишидан 3 кун аввал бўлган.
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль