“Сариқ нимчалилар” Эйфелга олиб борувчи кўприкни тўсиб қўйди

Олам

image

Францияда бир неча ойдан бери давом этиб келаётган “сариқ нимчалилар” акциялари бу сафар Париждаги Йена кўпригида акция ўтказяпти. Намойишчилар Сена дарёси устида қурилган ва Эйфел минорасига олиб борувчи кўприкни тўсиб қўйди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Намойишчиларнинг икки гуруҳи кўприкка кириш қисмида асфальтга ўтириб олиб, автомобиллар ҳаракатини тўхтатган. Акция иштирокчиларидан бирининг сўзларига кўра, намойиш иқлим тўғрисидаги Париж келишуви бажарилмаётгани сабабли ўтказиляпти.

Намойишчилар “Ижтимоий ва иқлимий адолат учун” деб ёзилган баннерларни кўтариб олган. Полиция аввалдан огоҳлантирилмаганига қарамай, намойишнинг ўтказилишига қаршилик кўрсатмаяпти.

Маълумот учун, Франциянинг Париж, Страсбург, Лилл ва бошқа шаҳарларида 17 ҳафтадирки шанба куни норозилик намойишлари ўтказиляпти. Пойтахтда тартибни сақлашга полиция ва жандармнинг 20 та бўлинмаси жалб қилинган. Франция президенти Эммануэль Макрон резиденцияси Елисей саройи ва Бош вазир Эдуар Филипп қароргоҳи Матиньон саройида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция сариқ нимчалилар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг