Сардор Умурзоқов Квирикашвили ва Чакрабарти билан учрашди
Жамият
−
28 Июль
28861Ўзбекистон Президентининг махсус ишлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов Президент Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди. Бу ҳақда Чакрабарти ўзининг Х платформасидаги саҳифасида ёзди.
Келтирилишича, Сума Чакрабарти бир вақтнинг ўзида Грузиянинг собиқ бош вазири Георгий Квирикашвили билан ҳам кўришган. У Умурзоқов ва Квирикашвилини икки ислоҳотчи, дея атаган.
“Бугун кечқурун Президентнинг махсус ишлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов ва Грузиянинг собиқ бош вазири Георгий Квирикашвили билан аъло даражада мулоқот ўтказдик. Икки ислоҳотчи, ўз мамлакатлари учун кўп ишлар қилишган”, деб ёзган Чакрабарти.
Маълумот учун, 2022 йилнинг 16 июль куни давлат раҳбарининг тегишли фармони билан Президент Администрацияси раҳбари этиб тайинланган Умурзоқов 2023 йилнинг августига қадар шу лавозимда ишлади. Ўтган йилнинг август ойида Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ва Сардор Умурзоқов Президентининг махсус ишлар бўйича маслаҳатчиси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умурзоқов Ҳаж зиёратига боргани ҳақида хабар берилганди.