Сардобаликларнинг норозилиги акс этган видеога муносабат билдирилди
Жамият
−
12 Июнь 2020
17792Ижтимоий тармоқларда Сардоба тумани “Дўстлик” маҳалласида 28 хонадон фуқаролар норозичилиги намойиш этилган видео лавҳа тарқалди. Сардоба тумани ҳокимлиги мазкур видеога муносабат билдирди.
Унда қайд этилишича, ушбу фуқаролар хонадонлари махсус комиссия қарори билан яроқсиз деб топилган. Хонадон эгаларига ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, маиший техникалар учун сертификатлар топширилган.
“Ҳозирда туман ҳокимлиги томонидан бузиш ишлари тўхтатилиб, ушбу вазият юзасидан махсус комиссия ва вилоят ҳокимлигига маълумот киритилган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутатлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида сув тошиб, яқин атрофдаги фуқароларнинг уйлари, чорва моллари ҳамда ҳосилларига зарар етди. Айни пайтда уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, аҳоли яшаши учун ҳозирланмоқда. Шунингдек, туманда янги кўп қаватли уйлар қурилиши бошлаб юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь