Сардоба сув омборида ноқонуний балиқ овлаган олти киши қўлга олинди
3-саҳифа
−
06 Апрель 2023
7926Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида ноқонуний равишда балиқ овлаган икки фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, 30-март – 1-апрель кунлари Табиат ресурслари вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия органлари ҳамкорлигида навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилган. 30 март куни тунги соат 23:00 дан 31 март куни 03:00 га қадар тақиқланган балиқ тутиш қуроллари ёрдамида уч турдаги 242 дона балиқ овланган.
Ҳуқуқбузарлардан 1 дона резина қайиқ, 1 дона аккумулятор, 1 дона электр қармоқ ҳамда 1 жуфт эшкак далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олиб қўйилган. Шунингдек, ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳайвонот дунёсига етказилган 196 миллион 380 минг сўм зарар миқдори белгиланган.
1 апрель куни ўтказилган рейд давомида эса Сардоба сув омборида тўрт нафар фуқаро тақиқланган балиқ тутиш қуроллари ёрдамида жами 6 турдаги 288 дона балиқни ноқонуний овлагани аниқланган. Ҳуқуқбузарлардан 2 дона алюмин қайиқ, 2 дона бензинли двигатель ва 500 метр лескали тўрлар далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олиб қўйилган. Ушбу ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳайвонот дунёсига етказилган 83 миллион 670 минг сўм зарар миқдори белгиланган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш мақсадида прокуратура органига тақдим этиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган.
LiveБарчаси