Саратон касаллигини даволашнинг самарали усули топилди
Саломатлик
−
07 Ноябрь 2021
16425Хитойлик онколог олимлар саратон хасталигини токсоплазма паразити ёрдамида даволаш усулини топишди. Бу ҳақда “Journal for ImmunoTherapy Cancer” нашри эълон қилди.
Унда айтилишича, мазкур паразит уй эгаси ҳужайраларида яшайди ва ўзидан кўп миқдорда инсон иммунитетини ҳимоя қилувчи оқсиллар чиқаради.
Тажриба давомида паразитнинг мутант штамми инъекция таркибида сичқонларнинг саратон ҳужайраларига иммун реакциясини қўзғатмасдан киритилган. Шундан сўнг неоплазмаларнинг ўсиш жараёни секинлашиб, кемирувчиларнинг омон қолиш даражаси ошгани кузатилган.
Шифокорлар бу усул простата саратони ва болаларда учровчи кўплаб ўсма хасталикларини даволашда қўл келиши мумкинлигига умид қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Массачусетс технология институти олимлари кимё терапияси ва иммунотерапия комбинацияси асосида саратонни даволаш йўлини топишганди. Унга кўра, шикастланган ва олиб ташланган ҳамда кейин ўсимта ичига қайта киритилган саратон ҳужайралари иммунитет тизимини фаоллаштиришга хизмат қилиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь