Саноатда энг кўп роботлардан фойдаланадиган давлатлар рейтинги эълон қилинди
Бу қизиқ
−
25 Ноябрь
5629Жанубий Кореяда ишчи кучининг 10 фоиздан ортиғини роботлар ташкил этади. Бу ҳақда Халқаро робототехника федерацияси (IFR)нинг статистикасида маълум қилинди.
Халқаро робототехника федерацияси сўнгги етти йил ичида бутун дунё бўйлаб фабрикаларда роботлардан фойдаланиш икки баравар кўпайганлигини кўрсатган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Жанубий Корея ишлаб чиқаришда мамлакатлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган.
Ҳисоботда айтилишича, Жанубий Корея саноат роботларининг энг йирик фойдаланувчиси (10 000 ходимга 1012 робот) ва 2018 йилдан бери ҳар йили бу кўрсаткич 5 фоизга ошган.
Ҳисоботга кўра, иккинчи ўринни Сингапур эгаллаган. У ерда ҳар 10 000 ходимга 770 робот тўғри келади. Хитой кучли учликни якунлаб берган. Бу ерда ҳар 10 000 ходимга 470 робот тўғри келади.
IFR раҳбари Такаюки Итонинг сўзларига кўра, роботларнинг зичлиги глобал ишлаб чиқаришда автоматлаштиришни амалга ошириш даражасини кўрсатади.
“Хитойнинг автоматлаштириш технологиясига катта сармояси 37 миллионга яқин ишлаб чиқариш ишчи кучига қарамай, бундай юқори робот зичлигига эришди", деган Ито.
Ҳисоботда Германия ва Япония ҳар 10 000 ходимга 439 ва 419 робот кўрсаткичи билан рейтингда мос равишда тўртинчи ва бешинчи ўринларни эгаллаган. АҚШда ҳар 10 000 ходимга 295 робот тўғри келади, бу рўйхатдаги ўнинчи рақам.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 7 ноябрь куни одамсимон роботнинг биринчи асари – инглиз математиги Алан Тьюрингнинг портрети Нью-Йоркда кимошди савдосида 1,08 миллион долларга сотилганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
Путин Тўқаевга ҳам ҳамдардлик билдирди.
28 Декабрь