Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
26 Сентябрь 2020 8432 1 дақиқа
Ўзбекистон Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 21 сентябрь куни имзоланган ПҚ-4838-сон ҳужжатга кўра, Бахтиёр Холматов Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Бахтиёр Холматов 1985 йилда туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – муҳандис. Тошкент давлат техника университетини кончилик иши (очиқ кончилик ишлари) мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Холматов 2010 йилдан шу кунга қадар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг турли лавозимларида фаолият юритиб келган.
Live
БарчасиЭнди Саудияда туяларнинг ҳам паспорти бўлади
05 Февраль