Шомуродов тўпурарлар пойгасида биринчиликка чиқиб олди
Спорт
−
13 Август 2019
6059“Ростов” клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия премьер лигасининг 5-турида “Крылья Советов”га қарши ўйиндаги ягона голнинг муаллифи бўлди.
24 ёшли футболчи РПЛ доирасидаги 3-ўйинида кетма-кет гол уряпти. Шомуродов 5 ўйинда 4 та гол уриб, тўпурарлар рўхйтида Артём Дзюба (Зенит) ва Александр Соболёв (Крылья Советов) билан биргаликда биринчи ўринни бўлишиб турибди.
Аввалроқ, Москванинг ЦСКА клуби Элдор Шомуродв трансферини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси