Санкт-Петербургда ота олти фарзандини ўлдириш билан таҳдид қилмоқда
Олам
−
24 Ноябрь 2020
6055Бугун, 24 ноябрь куни Санкт-Петербургда ота олти фарзандини гаровга олиб, уларни ўзи билан бирга квартирада қулфлаб қўйди.
Ҳодиса шаҳарнинг Колпинский туманидаги Пролетарская кўчасидаги уйлардан бирида содир бўлган.
Манбага кўра, эркак болта билан қуролланган ва у болаларни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда. Болаларнинг энг кичиги уч ёшда, каттаси 15 ёшда.
Қайд этилишича, воқеага оилавий можаро сабаб бўлган. Маст эркак хотини билан жанжаллашиб, уни уйдан қувиб чиқарган ва фарзандларини олиб қолган.
Тажовузкор шахс полицияда рўйхатдан ўтмаган, аммо асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриши маълум бўлган.
Айни вақтда ушбу ҳудудга полиция етиб борган ва эркак билан музокара олиб боряпти. Унинг спиртли ичимлик таъсирида экани айтилмоқда.
LiveБарчаси