Санкт-Петербургда мигрантларга қарши кенг кўламли рейд бошланди (видео)
Олам
−
12:40 1141 1 дақиқа
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Сеной бозорида миграция қонунчилигига риоя этилишини текшириш бўйича кенг кўламли рейд бошланди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Қайд этилишича, рейд доирасида бир неча юз нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Сеной бозори яқинидаги, Москва проспектида жойлашган ҳудудни қуршаб олган. Бу ерда минг нафаргача киши йиғиладиган ибодатхона ҳам мавжуд.
Текширувда ҳарбий комиссариат вакиллари ҳам қатнашмоқда. Улар яқинда Россия фуқаролигини олган шахсларнинг ҳарбий ҳисобга қўйилган-қўйилмаганини текширмоқда. Ҳозиргача ўнлаб кишига ҳарбий ҳисобга туриш учун ҳарбий комиссариатга келиш ҳақида чақирув қоғозлари берилган.
Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ибодатхонанинг диний маросимларни ўтказиш бўйича қонунчилик талабларига мувофиқлигини ҳам текширмоқда. Бозор атрофидаги кўплаб хостеллар ва этник кафеларда ҳам текширувлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошидан буён Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан қарийб 6,5 минг нафар хорижий фуқаро мажбуран чиқариб юборилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь