Санчо собиқ клубига қайтишга яқин турибди
Спорт
−
04 Январь
3415“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Жейдон Санчо 2023/2024 йилги мавсум охиригача ижара асосида Дортмунднинг “Боруссия” клубига ўтади. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Манбага кўра, 5 январь куни англиялик футболчи “арилар” футболчисига айланиши мумкин. Айни пайтда томонлар келишувнинг сўнгги шартларини ҳал қилиши керак, шундан сўнг футболчи “Боруссия”га ўтиши мумкин бўлади.
Маълумот учун, Жейдон август ойи охирида жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг билан жанжаллашгач, “қизил иблислар” рўйхатига киритилмади. Фаолиятининг аввалида 22 ёшли англиялик футболчи Дортмунднинг “Боруссия”сида ўйнаган, у ердан 2021 йилда “Манчестер Юнайтед”га ўтган.
Жорий мавсумда футболчи Англия чемпионатида бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди.