Санэпидқўмита ўзбекистонликларни Нипаҳ вируси бўйича огоҳлантирди

Жамият

image

Аввалроқ, Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳри яқинида вакцина ва давоси мавжуд бўлмаган ўта хавфли Нипаҳ вируси тарқалгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси мазкур вирус бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, Нипаҳ вируси зооноз касаллик бўлиб ҳайвонлардан инсонга юқади масалан, кўршапалаклардан. Шунингдек, зарарланган озиқ-овқат орқали ва одамдан-одамга юқиши ҳам мумкин.

Нипаҳ вируси – бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий касалликни келтириб чиқарадиган вирус тури ҳисобланади.

Сўнгги йилларда ушбу вирус эпидемиялари мунтазам равишда Ҳиндистонда кузатилмоқда, шу билан бирга инсон касаллиги ҳолатлари Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида ҳам рўйхатга олинган.

“Нипаҳ вируси Ўзбекистонда қайд этилмаган. Эпидемиологик вазият барқарор!” дейилади хабарда.

Ушбу касалликни Ўзбекистонга кириб келиш эҳтимол жуда паст бўлсада Ҳиндистонга боришга чоғланган ўзбекистонликларга мазкур вирусдан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш муҳимлиги эслатиб ўтилади:

  • шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш;
  • қўлларни совун билан яхшилаб ювиш;
  • антисептик воситалардан фойдаланиш;
  • мевалар ва сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал ювиш;
  • текширилмаган сувни ичмаслик;
  • асосийси кўршапалаклар тирнаши ёки тишлаши оқибатида тешилган меваларни истеъмол қилмаслик.

Агар юқори ҳарорат, кучли бош оғриғи, қўнғироқ ёки бошқа касаллик белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Мамлакатда эпидемиологик вазиятни барқарор ушлаш ҳамда четдан кириб келиши мумкин бўлган касалликларни олдини олиш мақсадида 54 та чегара пунктларида доимий назорат олиб борилмоқда.

Ҳар қандай касалликнинг олдини олишда белгиланган қоида ва тавсияларга амал қилиш муҳим.


Мақола муаллифи

Теглар

вирус Санэпидқўмита Нипаҳ вируси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг