Санъаткорни “Хафа бўлиш йўқ” кўрсатувига чиқариш учун пул талаб қилган шахс ушланди
3-саҳифа
−
17 Апрель 2023
16232Самарқандда ўзини бошловчи дея таништириб, фуқарони чув туширган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаро самарқандлик санъаткорга ўзини “Хафа бўлиш йўқ” кўрсатувининг бошловчиси дея таништирган. У санъаткорга ушбу кўрсатувга чиқариб беришни ваъда қилиб, ундан 1 500 000 сўм миқдордаги пулларни ўзининг пластик картасига тушириб олган.
Шундан сўнг, чув тушган санъаткор вилоят Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган.
Олиб борилган қидирув ишларида ушбу жиноятни Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи 36 ёшли фуқаро содир этган аниқланган.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси