“Samsung” смартфонлари эгаларига келган хабар нимани англатади?
Технология
−
21 Февраль 2020
11810"Samsung" смартфонларининг эгалари тизим иловаларидан бирининг ғалати билдиришномасидан шикоят қилишмоқда. Бу хақда "The Verge" нашри хабар берди.
Кеча, 20 февраль куни бутун дунё бўйлаб "Samsung" смартфонлари фойдаланувчилари экранларида билдиришнома тариқасида "1" белгиси келгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу билдиришнома телефонга масофадан кириш учун мўлжалланган "Менинг телефонимни топ" (Find My Mobile) иловасидан келиб чиққан. Фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, билдиришнома устига босилгандан сўнг у шунчаки йўқ бўлган.
"Телефоним бузилиб қолган ёки шунга ўхшаш нарса бўлди деб қўрқдим", деб ёзган компаниянинг форумида америкалик фойдаланувчилардан бири.
Кейинчалик, "Samsung" компанияси тест синовлари пайтида билдиришнома тасодифий юборилганлигини маълум қилди. Бироқ, бу техник хато қурилманинг ишлашига таъсир қилмаслигини таъкидлади.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси