“СамПИ” қачон очилиши айтилди

Жамият

image

Республика перинатал маркази (СамПИ) май ойида очилиши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов АОКА штабидаги брифингда маълум қилди.

Таъкидланишича, брифингда Республика перинатал маркази карантин сабаб ёпиқлиги туфайли ҳомиладор аёллар қаерга мурожаат қилишлари мумкинлиги сўралган. Жавоб бериш давомида Ҳабибулла Оқилов ушбу марказни ҳақиқатдан ёпиқлигини айтиб ўтди.

“Май ойида РПМ очилиши мумкин. Агар бу марказда карантин давом этадиган бўлса, Шаҳар перинатал марказига ёки турар жойга қарашли туғруқ комплексига ҳеч қандай муаммосиз мурожаат қилиш мумкин“, дейди Ҳабибулла Оқилов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 апрель куни РПМда коронавирус аниқлангани сабаб карантинга ёпилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги 7-сонли шифохона ва 8-сонли оилавий поликлиника шифокор ва беморлари билан карантинга ёпилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, жорий йилнинг 5 апрель куни Тошкент шаҳридаги 6-сонли туғуруқхона ҳам карантинга ёпилгани маълум қилинган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда СамПИ

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг