“Самосуд”: Паркентда сойда чўмилган аёл дўппосланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда “Қизилсойда чўмилган аёл самосуд қилинди” сарлавҳаси билан видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ Матбуот котиби ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. 

Унга кўра, мазкур ҳолат вилоятнинг Паркент тумани ИИБ Навбатчилик қисмида жорий йилнинг 20 июль куни рўйхатга олинган.

Паркент тумани, Невич маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро М.М. (аёл) маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қизилсой” сойида чўмилаётган 1987 йилда туғилган фуқаро Д.Г. (аёл)ни ёнига бориб, бу сувдан истеъмол қилишларини айтган ва у билан жанжаллашиб, Д.Г.нинг эгнида бўлган кийимларини зўрлик билан ечиб ташлаган. Уни уриб-тепиб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми ва 140-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

самосуд Паркент

Баҳолаганлар

2773

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг