Самарқанднинг иккита туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
18 Апрель 2020
9029Бугун, 18 апрель куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати берган хабарга кўра, Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Абилов Феруз Неъматуллаевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.
Сессияда депутатлар томонидан Сулаймонов Нажмиддин Бахриевич номзоди Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Бундан ташқари, вилоятнинг Жомбой туманида ҳам ҳоким ўзгарган. Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими этиб Собиров Қаюм Хамраевич тасдиқланди.
Маълумот ўрнида, Қаюм Собиров 1970 йилда Ургут туманида туғилган. Иқтисодчи. Бугунги кунгача Ўзбекистон Марказий банкининг Самарқанд вилоят бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шу пайтгача туман ҳокими сифатида фаолият юритган Тўйчиев Ҳамза Ҳакимович аризасига асосан, вазифасидан озод қилинган.