Самарқанднинг 20 йиллик бош режаси тасдиқланади
Жамият
−
13 Февраль 2020
6950Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Режа билан қуйидагилар тасдиқланади:
• Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилган Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасининг асосий ечимлари;
• Самарқанд шаҳар бош режасининг техник-иқтисодий кўрсатгичлари.
Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари тасдиқланган шаҳар бош режасига мувофиқ:
а) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболларга мўлжалланган қурилиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш истиқболларини режалаштиришни ҳисобга олган ҳолда 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Самарқанд шаҳрини комплекс қуриш Дастури лойиҳасини ишлаб чиқадилар ва Вазирлар Маҳкамасига киритадилар;
Самарқанд шаҳрининг тасдиқланган бош режаси асосида, Самарқанд шаҳри чегара чизиғи лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тақдим этади.
б) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда қуйидагиларни таъминлайдилар:
• шаҳар ерларидан мақсадсиз фойдаланишга ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишга йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатиш йўли билан улардан самарали фойдаланиш;
• умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва магистрал кўчалар, йўл ўтказгичлар ва автобекатларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни ҳисобга олган ҳолда йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини такомиллаштириш;
• энергияни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан сув таъминоти, канализация, ирригация, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти ва телекоммуникациялар объектларини қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан муҳандислик-коммуникация тузилмасини модернизация қилиш;
• ҳудуднинг шаҳарсозлик қиёфасини шакллантирувчи мавжуд майдонлар, ободонлаштирилган хиёбонлар ва боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш йўли билан архитектура-режалаштиришни яхшилаш ишларини ташкил этиш ҳамда архитектура ансамбллари яратиш;
• уй-жой, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, санъат ва дам олиш объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳисобига инфратузилмани ривожлантириш;
• илмий гидрогеологик тадқиқотлар асосида сизот сувлар сатҳини пасайтириш бўйича шаҳар ҳудудини муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
• Зарафшон ва Дарғом дарёлари ўзанини шаҳарнинг лойиҳавий чегарасида ободонлаштириш тадбирларини амалга ошириш;
• аҳолининг фуқаролик муҳофазаси бўйича муҳандислик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш;
• биринчи навбатда қуриладиган ҳудудларнинг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш.
в) ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд шаҳрининг тарихий маркази ва унинг муҳофаза ҳудудида шаҳарнинг тарихий қиёфасига таъсир қиладиган ўзгартириш киритмаслик ва айрим ўзгариш киритилган ҳолда, олдиндан Маданият вазирлиги ва ЮНЕСКО Умумжаҳон маркази билан меросга бўлган таъсирни баҳолаш ҳисоботи тайёрланиб келишилиши белгиланади.
Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, лойиҳа-қидирув ташкилотлари раҳбарлари зиммасига 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Самарқанд шаҳри бош режасини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шаҳарсозлик жиҳатидан таъминловчи объектларни комплекс ва оқилона жойлаштириш, шунингдек, ушбу мақсадларга йўналтирилаётган молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади.
Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасининг асосий ечимларида айтилишича, Самарқанд шаҳри Ўзбекистоннинг йирик, маъмурий-сиёсий, илмий, ўқув ва маданият маркази ҳисобланиб, 2001 йилда шаҳарнинг тарихий маркази “Самарқанд-маданият чорраҳаси” номинацияси остида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Янги бош режани ишлаб чиқишнинг муҳимлиги шаҳарсозлик режасини ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий шартларининг тубдан ўзгаришлари билан боғлиқдир.
Қонунчилик палатасининг “Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Самарқанд туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги 2011 йил 10 ноябрдаги 398-II-сонли қарори ва Сенатнинг 06.12.2011 йил 272-II-сонли қарорига асосан Самарқанд шаҳри аҳолисига 84,7 минг киши, ҳудудига 3399.0 гектар ер майдони қўшилган, бу билан шаҳарнинг транспорт тизимини, уй-жой фондини, аҳолига ижтимоий ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш тизимини ҳисобга олиб, шаҳарнинг бош режасига катта ўзгартиришлар киритилди.
Самарқанд шаҳрининг бош режасининг асосий кўрсаткичлари Самарқанд маҳаллий тизимини туристик, маъмурий-хўжалик, илмий, маданий ва саноат маркази каби унинг янада барқарор ривожланишини кўзда тутади.
Шаҳарсозлик ва шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши масалалари иқлим ўзгаришига, унинг барқарор ривожланиши, шаҳарсозликнинг замонавий талабларига асосан етказиш мақсадида ижтимоий ва табиий-экологик мажмуаси каби шаҳарни ва шаҳар атрофи ҳудудини ривожлантиришни ҳисобга олиб, ишлаб чиқиш ва умумреспублика тизими билан биргаликда ҳал этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь