Самарқандлик тадбиркор ноҳақ қамалдими?
3-саҳифа
−
12 Август 14025 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида тадбиркор Толибхон Абдижалилов ноҳақ айбланиб, қамалгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят судлари матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, тадбиркор Абдижалилов ва бошқаларга оид жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг иш юритувига келиб тушган бўлиб, уни суд муҳокамасида кўриш 2025 йилнинг 14 август кунига тайинланган.
Тергов органининг хулосасига кўра, тадбиркор ва бошқалар (жами 3 киши) Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда, жумладан, кредит шартномасига асосан 7 миллиард сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилганликда айбланмоқда. Айни пайтда уларнинг барчасига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда фуқаро Фурқат Ҳалилов томонидан қурилган “қўзиқорин уй” номи билан машҳур бўлган 12 қаватли бино бузилиши бошлангани хабар қилинганди. У ўз уйининг бир қисмини бузиб, ўрнига меҳмонхона қурилиши учун ҳеч қандай шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштирилмасдан, бино қурилишини амалга оширган.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь