Самарқанддаги жамоат транспортларида йўл ҳақи ошди
Жамият
−
07 Сентябрь 2023
6979Эртага, 8 сентябрдан бошлаб Самарқанд шаҳридаги жамоат транспортларида йўл ҳақи 600 сўмга оширилади. Бу Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг 6 сентябрдаги қарорида назарда тутилган.
Қарорда келтирилишича, жорий йилнинг 8 сентябрь кунидан бошлаб Самарқанд шаҳридаги автобуслар, электробуслар ва трамвайларда йўл ҳақи нақд ва банк картаси орқали тўлашда 1400 сўмдан 2000 сўмга оширилади. Транспорт картаси билан тўлашда эса йўл ҳақи 1600 сўмни ташкил қилади.
Шунингдек, бир соат ичида бир йўналишдаги транспортдан бошқасига ўтишлар сонига қараб чегирмалардан фойдаланишни ҳам назарда тутувчи мослашувчан тарифлар жорий этилади. Жумладан, биринчи автобусда транспорт картасидаги йўл ҳақи 1600 сўм бўлса, иккинчисига ўтганда 400 сўм, учинчи ва ундан кейингиси бепул бўлади. Учинчи ўтиш трамвайга бўлса, йўл ҳақи 1000 сўмни ташкил қилади.
Агар йўловчи аввалига трамвайда (транспорт картаси бўйича 1600 сўм) кетса ҳамда ундан автобусга биринчи ўтиш учун 1000 сўм, иккинчисига 400 сўм тўлайди, учинчи ва ундан кейингиларидан эса бепул фойдаланади.
Мазкур қарор орқали чексиз кунлик тарифлар (автобус + электробус) 6000 сўм, 5 кунлик – 23 минг сўм, 7 кунлик – 30 минг сўм, 10 кунлик – 47 минг сўм ва бошқа мослашувчан тарифлар белгиланган . Чексиз тариф (автобус + электробус + трамвай) кунига 7000 сўмни ташкил қилади.
Аҳамиятлиси, нафақадагилар, ногиронлар ва талабалар учун 50 фоиз чегирма тақдим этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь