Самарқанддаги “заправка”да машина газ баллони портлади

3-саҳифа

image

Бугун, 9 июнь куни Самарқанддаги автомобилга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида Nexia’га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ФВБ хабар қилди.

Портлаш тахминан соат 04:35 ларда Самарқанд шаҳар М.Бедил  кўчасида жойлашган  “Ишон Стандарт” МЧЖ АСГҚШда юз берган. Фуқаро М.У. бошқарувидаги 2002 йилда ишлаб чиқарилган Nexia русумли автоуловда ўрнатилган сиқилган газ балоннинг ёрилиши оқибатида портлаган.

Портлаш натижасида автомобиль ва шохобчанинг газ тақсимлаш айвонининг тунукали шифт қисми  зарарланган.

Ушбу ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд портлаш

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг