Самарқанддаги ЙТҲда икки киши қурбон бўлди
Жамият
−
10 Январь 2023
6989Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида содир бўлган ЙТҲда икки нафар фуқаро вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 10 январь куни соат 13:30 ларда ZHONGTONG BUS русумли автомашина ҳайдовчиси транспортини Пахтачи тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлининг 124 километридан Самарқанд томонга бошқариб келаётган вақтида ВАЗ-21013 русумли автомашина ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан ZHONGTONG BUS машинасини йўлига чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Оқибатда ВАЗ-21013 русумли машина ҳайдовчиси ҳамда мазкур автомашина салонида йўловчи сифатида кетаётган бир нафар фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Машинадаги уч нафар йўловчилар тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь