Самарқанддаги ёнғинда 11 яшар бола нобуд бўлди

Жамият

image

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри Яккабоғ маҳалласида жойлашган уйларда чиққан ёнғин оқибатида 11 яшар бола тириклайин ёниб кетди ва нобуд бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

Воқеа кеча, 23 август куни соат 10:41 атрофида содир бўлган. Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри Яккабоғ маҳалласида жойлашган уйларда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига 5 та асосий ва 1 та ёрдамчи ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 10:47 да етиб борган вақтда бир бирига туташ қурилган Қўшчинор кўчасидаги 33-уйнинг томи, ички қисми ва жиҳозлари ҳамда Учробот кўчасидаги 8-уйнинг том қисми ва дарвозахонаси очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:25 да қуршаб олинган ва соат 13:05 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида Қўшчинор кўчасидаги 33-уйнинг томи, шифти ва ички жиҳозлари 180 кв метр майдонда ёниб, аланга қўшни хонадонларга тарқалиши натижасида Учработ кўчасидаги 8-уйниг томи, шифт қисми ва қисман ички жиҳозлари 100 кв метр майдонда ҳамда 6-уйнинг том қисми 6 кв метр майдонда ёниб зарарланган. 

Аянчлиси, ёнғинни бартараф этиш вақтида Қўшчинор кўчаси 48-уйда яшаган 2008 йилда туғилган М.Р.нинг (ўғил бола) куйган ҳолдаги жасади топилган. 

Ҳодисанинг тахминий сабаби, аланга тарқалган хонадонда елим идишларда сақланиб келинган енгил алангаланувчи суюқликлар (бензин) олдида уйда ёлғиз қолдирилган болалар томонидан очиқ оловдан фойдаланиш.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Самарқанд Каттақўрғон

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг