Самарқанддаги қабристонда ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Кеча, 23 июль куни Самарқанд вилояти Қўшработ туманида жойлашган қабристонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 23 июль куни соат 12:08 да Самарқанд вилояти Қўшработ тумани “Қўролос” маҳалласида жойлашган “Бубак Ота” қабристонида ёнғин юзага келган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин соат 13:29 да тўлиқ ўчирилган.

“Ёнғин оқибатида қабристоннинг тахминан 3 гектар майдонидаги хас-хашак оловланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ”, дейилади хабарда.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин қабристон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг