Самарқанддаги даҳшатли ЙТҲда 1 киши вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида Damas ва Onix машиналари ўртасида аянчли автоҳалокат содир бўлди ва оқибатда бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 14:05 да Самарқанд шаҳар “Ал-Хоразмий” МФЙ ҳудудидан ўтган Нодирабегим ва Чўлпон кўчалари кесишмасида "авария" содир бўлган. Ҳайдовчи Damas-2 русумли автомобилни бошқариб келиб, чап томонга иккинчи даражали йўлга бурилиш вақтида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Onix автомобилини ўтказиб юбормаган ҳамда йўлга чиқиб кетиб, тўқнашув содир этган.

Оқибатда Damas-2 автомобилнинг икки нафар йўловчиси РШТЁИМ Самарқанд филиалига ётқизилган. Шунингдек, йўловчилардан бири кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида катта тезликда келаётган Gentra пиёдалар йўлагидан ўтаётган 16 ёшли қизни уриб юбориши оқибатида қиз ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Damas Onix

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг