Самарқанддаги биолаборатория ҳудудидан эркак жасади топилди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги биолаборатория ҳудудида жойлашган дала шийпонидан бир эркакнинг мурдаси топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Шу йилнинг 29 июнь куни соат тахминан 12:30 ларда Иштихон тумани “Мирзақул” маҳалласи Таллак қишлоғидаги биолаборатория ҳудудида жойлашган дала шийпони биносининг орқа томонидан фуқаро Ш.К.нинг мурдаси тан жароҳатлари билан топилган. 

28 июнь куни соат тахминан 20:00 да “Мирзақул” маҳалласида жойлашган умумий овқатланиш ошхонасида фуқаро З.Н. овқатланаётган вақтида марҳум Ш.К. маст ҳолатда келиб турли хил хақоратли сўзлар билан унинг шахсиятига тегиб, шаъни ва қадр-қимматини камситган. Оқибатда уларнинг ўртасида ўзаро тортишув келиб чиқиб, улар маҳалладаги собиқ “Нарпай Элита дон” МЧЖга қарашли Иштихон биолабораторияси ҳудудида жойлашган дала шийпонига бориб жанжаллашган. 

Фуқаро Ш.К. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон туман прокуратураси томонидан З.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Қўшработ туманида жойлашган Зармитан конидан икки нафар шахснинг жасади топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд жасад биолаборатория

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made