Самарқандда зўрлангани айтилган қизнинг жасади каналдан топилди
3-саҳифа
−
12 Октябрь 2022 29233 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтувчи каналда бир ой олдин зўрланганлиги хақида ариза ёзган ёш қизнинг жасади топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура Матбуот хизмати мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 октябрь куни Пастдарғом тумани Камолот маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ертешар” сув тақсимлаш каналида Самарқанд шаҳрида яшаган 18 ёшли Ю.М. (аёл)нинг мурдаси топилган.
Мазкур ўлим сабабини ва бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси ҳамда тегишли хизмат текширувлари тайинланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текшириш мобайнида видеохабарда кўрсатилган бошқа ҳолатларга ҳам ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь