Самарқандда “заправка” қарийб 6,4 млрд сўмлик газни ўғирлади
3-саҳифа
−
02 Апрель 1916 1 дақиқа
Самарқанд вилояти Жомбой туманида 6,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, барча ҳудудларда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, туманда жойлашган “Ш.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида хатлов ўтказилган.
Ўрганиш вақтида шохобчада ўзбошимчалик билан лойиҳа-техник ҳужжатларидан ташқари ортиқча компрессор ўрнатилгани ва ҳисоблагичнинг рухсат этилган максимал ўлчаш чегарасидан четга чиққан ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани маълум бўлган.
Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилган ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 6 миллиард 480 миллион сўмлик зарар қайд этилган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида 907 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилганди.
Live
Барчаси