Самарқандда юз берган ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 18 август куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 4 киши вафот этди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

Самарқанд вилояти, Ургут тумани “Бахрин” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1114-километрида ҳайдовчи 1999 йилда туғилган Д.А. “ЗИЛ-ММЗ-554” русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш жойида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи 1988 йилда туғилган А.Ж. бошқарувидаги Cobalt русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада Cobalt автомобили ҳайдовчиси 32 ёшли А.Ж. ва йўловчиси 49 ёшли А.Ш.лар тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган. Йўловчилар 13 ёшли Н.Т. ва 5 ёшли И.Б.лар тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этишган.

Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчилари 45 ёшли Л.М., 29 ёшли М.Х. ва 3 ёшли А.Б.лар тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

ЙТҲ юз берган жойда 1.12.2 – “Хавфли бурилишлар” огоҳлантирувчи йўл белгиси ўрнатилган. “ЗИЛ-ММЗ-554” юк автомашинаси ҳайдовчиси Д.А. йил давомида икки маротаба йўл белгиларига амал қилмасдан қоидабузарлик содир этган. Учинчи қоидабузарлик аянчли ЙТҲ билан якун топди.

Мазкур ЙТҲ юзасидан 18 август куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

392

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг