Самарқандда йўловчи автобус ағдарилиб тушди. 23 киши жароҳатланган
Жамият
−
17 Май 2019
7259Жорий йилнинг 16 май куни Самарқанд шаҳрида йўловчи автобуси ва енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса наижасида, жабрланганлар сони кўпчиликни ташкил этмоқда. Бу ҳақда STV нашри хабар тарқатди.
Маълу бўлишича, соат 8:30 лар атрофида шаҳар бўйлаб ҳаракатланувчи 404-йўналишдаги йўловчи автобуси ва Spark атомобили ўзаро тўқнашиб кетган.
Содир бўлган йўл транспорт ҳодисасига Spark автомобили ҳайдовчиси Д.Х.нинг қоида бузган ҳолда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Тўқнашув оқибатида автобус ағдарилиб кетган. Аниқланишича, ЙТҲ оқибатида жами 23 киши тез тиббий ёрдам филиалига келтирилган. Уларнинг олти нафари ҳамон травматология, нейрохирургия ва болалар хирургияси бўлимларида қолмоқда. Қолган жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдамдан сўнг уйларига рухсат берилган. Ҳар иккала ҳайдовчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан Самарқанд тез тиббий ёрдам филиалига олиб борилган.
Ҳодиса юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси