Самарқандда ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
13 Июнь
5141Бугун, 13 июнь куни Тошкент-Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган Damas ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев маълум қилди.
Билдирилишича, ҳодиса соат 06:30 ларда Булунғур тумани, "Олмазор" МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1046-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Damas русумли автомобилини Тошкент-Самарқанд йўналишида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли автомобилни олд томонидан келиб урган.
Оқибатда Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонага олиб борилишида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан транспорт воситаларини бошқариш давомида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда содир бўлган 3 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь